Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Латвия элчиси меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар

Сентябрь 18, 2025. 19:44 • 32 сония

99
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари ва Латвия элчиси меҳнат миграцияси соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг амалий жиҳатларини муҳокама қилдилар

ТОШКЕНТ, 18 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Олимжон Абдуллаев бугун Латвия элчиси Гиртс Яунземс билан учрашди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, музокаралар чоғида жорий йилнинг 27-28 январь кунлари Ўзбекистон делегациясининг Латвияга ташрифи якунлари муҳокама қилинди ва меҳнат миграцияси соҳасида эришилган келишувларни амалга ошириш бўйича кейинги қадамлар келишиб олинди.

Учрашув якунида Латвия томони билан ҳукуматлараро битимни кўриб чиқиш жараёнини тезлаштириш ва Ташқи ишлар вазирликларининг тегишли бўлинмалари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларини ташкил этишга келишиб олинди.

"Дунё" АА олган сурат

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш