Қозоғистондаги касбга ўқитиш инновацион марказ Ўзбекистонда ўз ваколатхонасини очишни режалаштирмоқда
Июль 22, 2025. 09:18 • 2 дақ
• 123
ОҚТОВ, 22 июль. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари ва Миграция агентлиги вакиллари Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида жойлашган "APEC Training Center" раҳбарлари билан онлайн музокара ўтказдилар, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда мазкур ўқув маркази имкониятларидан фойдаланган ҳолда Қозоғистон ва Европа мамлакатларидаги йирик корхоналарга Ўзбекистондан малакали кадрлар жалб этиш имкониятлари муҳокама қилинди.
"APEC Training Center" вакиллари чет эл корхоналари эҳтиёжидан ва ҳозирда ишчи кучига талаб кўплигини ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистон фуқароларини жалб қилишга ва келажакда юртимизда ўз ваколатхонасини очиш режалари ҳақида маълум қилишди.
Қозоғистон томони мазкур лойиҳани ҳаётга тадбиқ этиш имкониятларини батафсил муҳокама қилиш учун Ўзбекистонга келишларини билдирди.
"APEC Training Center" инновацион маркази 2017 йилда ташкил этилган. Марказ Ғарбий Қозоғистон вилоятларида йирик нефт, газ, тоғ-кон саноати, қурилиш ва бошқа соҳалар учун барча даражадаги юқори малакали ходимлар тайёрлаш билан шуғулланади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси