Андижонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратилмоқда

Ноябрь 08, 2026. 15:30 • 2 дақ

• 133
Андижонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратилмоқда
Андижонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратилмоқда
Андижонда хорижда ишлаш истагидаги фуқаролар учун янги имкониятлар яратилмоқда

АНДИЖОН, 8 ноябрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 2 ноябрь куни берган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида кеча Ташқи ишлар вазирлиги, Андижон вилояти, туман ва шаҳар ҳокимликлари, масъул идоралар вакиллари ҳамда хориждаги 34 та Ўзбекистон Республикаси дипломатик ваколатхонаси раҳбарлари иштирокида видеоконференцалоқа шаклида очиқ мулоқот ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда фуқароларни хорижий меҳнат бозори талабларига мос касб ва тилга ўқитиш, уларни юқори маошли иш ўринларига жойлаштириш ҳамда бу жараёнга хусусий секторни жалб этиш масалалари кўриб чиқилди.

Ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжой Абдуллаев миграция маданияти, хорижий меҳнат бозоридаги вазият, малакали кадрларга эҳтиёж ва Андижон вилояти билан ҳамкорликни кенгайтириш хусусида алоҳида тўхталиб ўтди.

Мулоқот давомида қатор муҳим келишувларга эришилди. Жумладан, кетиш олди тайёргарлик дастурига миграция маданияти ва хорижий давлатлар қонунчилигига риоя этиш бўйича маълумотлар киритилади.

Шунингдек ўқинг

Шунингдек, Россия ва Беларусь меҳнат бозори талабларидан келиб чиқиб, вилоятдаги иккита техникумни нефть-газ, чорвачилик ва зоотехника йўналишларига ихтисослаштириш режалаштирилди.

Италиянинг Сардиния ҳудудидаги 2 минг нафар ҳамширага бўлган эҳтиёжни инобатга олган ҳолда, малакали тиббиёт ходимларини тайёрлаш бўйича пилот лойиҳа бошланади. Япониялик иш берувчилар ва рекрутинг ташкилотлари иштирокида Андижонда меҳнат миграцияси форумини ўтказиш ҳам белгиланди.

Ушбу ташаббуслар андижонликларни хорижда муносиб ва юқори даромадли иш ўринларига жойлаштириш, касбий салоҳиятини ошириш ҳамда халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш