Россиянинг Магадан вилоятидаги йирик олтин қазиб олиш корхонаси Ўзбекистондан қонуний асосда ишчи кучини жалб этишдан манфаатдор
Июнь 13, 2025. 12:33 • 58 сония
• 216
МАГАДАН, 14 июнь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси ходимлари Россиянинг Магадан вилоятига амалий сафар давомида "Арбат" концерни кузатув кенгаши раиси Александр Басанский билан музокара ўтказдилар, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.
Мулоқот аввалида Александр Басанский концерни фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди. "Арбат"концерни Магадан вилоятидаги 11 та объектда олтин қазиб олиш фаолияти шуғулланади. Маълум қилинишича, ҳозир кунда компанияда 900 дан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ишламоқда. Шунингдек, Ўзбекистондан қўшимча ишчи кучини жалб қилиш имконияти борлиги таъкидланди.
"Айни пайтда концернга малакали машинистлар, ҳайдовчилар, механиклар ва бошқа мутахассислар зарур. Бу тоифадаги ходимлар учун муносиб иш ҳақи белгиланган, улар бепул турар жой ва уч маҳал овқат билан таъминланади", – деди Александр Басанский.
Ўз навбатида, Бош консулхона ходимлари бу масалада ҳар томонлама кўмак кўрсатишга тайёр эканликларини билдирдилар.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон Президентнинг "Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида" ги қарорига асосан ташкил этилаётган тартибли меҳнат миграцияси бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилди.
Учрашув якунида "Арбат" концерни учун мутахассисларни қонуний асосда жалб етиш бўйича ишларни муҳокама қилиш учун Ўзбекистон Миграция агентлиги вакиллари билан музокаралар ташкил этишга келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Хорватия ва Сербияда бўлиб турган ёки кетаётган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди