Ўзбекистон сайёҳлик имкониятлари "Mangystau International Tourism Forum"да намойиш этилди
Сентябрь 28, 2025. 12:27 • 41 сония
• 47
ОҚТОВ, 28 сентябрь. /"Дунё" АА/. Қозоғистоннинг Оқтов шаҳрида "Mangystau International Tourism Forum" бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Унда Озарбайжон, Туркия, Қирғизистон, Россия, Хитой, Эрон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва бошқа давлатлар туризм соҳаси вакиллари қатнашди.
Ўзбекистон делегацияси форумда фаол қатнашиб, юртимиз имкониятларини тақдим этди ва самарали музокаралар ўтказди. Иштирокчиларга Ўзбекистон туризм салоҳияти, янги туристик йўналишлар ва сайёҳларга яратилган қулайликлар ҳақида маълумотлар берилди.
Форум доирасида Ўзбекистон томони Қозоғистон ва бошқа мамлакатларнинг етакчи сайёҳлик компаниялари, турагентликлар ҳамда меҳмонхоналар вакиллари билан учрашувлар ўтказди. Жумладан, "Қарақалпак палас отель" ҳамда "Wyndham Hotels & Resorts" меҳмонхоналар тармоғи раҳбарияти ўртасида Нукус шаҳрида ушбу бренд остида меҳмонхона очиш бўйича дастлабки келишувга эришилди.
Ўзбекистон делегацияси 26-29 сентябрь кунлари Мангистау вилоятида бўлиб ўтадиган "Инфотурда" қатнашади ва 30 сентябрь куни Ўзбекистон туризм салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади
Гоада Ўзбекистон туристик салоҳияти ва миллий модаси тақдимоти бўлиб ўтди