Logo

Кувайтлик машҳур блогер "Ўзбекистон: тарих ва меҳмондўстлик диёри" номли видеоконтентни эълон қилди

Сентябрь 19, 2025. 15:31 • 35 сония

49
Кувайтлик машҳур блогер "Ўзбекистон: тарих ва меҳмондўстлик диёри" номли видеоконтентни эълон қилди

АЛ-КУВАЙТ, 19 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги туризм ва маданият элчиси, таниқли блогер Абдулкарим Ал-Ҳиндол ижодий сафар билан Тошкент, Фарғона ва Самарқандда бўлди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Блогер мамлакатимизнинг диққатга сазовор жойлари ҳамда маданий меросига доир "Ўзбекистон: тарих ва меҳмондўстлик диёри" номли араб тилида медиаконтент тайёрлаб, ўзининг инстаграм ижтимоий тармоғидаги саҳифасида эълон қилди. Унда мамлакатимизнинг бой маданияти, тарихий обидалари, ўзбек халқининг анъана ва урф-одатлари ҳамда меҳмондўстлиги батафсил ёритилган.

Абдулкарим Ал-Ҳиндол блогер сифатида Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси билан яқин ижодий алоқалар ўрнатиб, юртимиздаги ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ўзгаришларни кенг ёритиб келаяпти. Шунингдек, у Ўзбекистоннинг туристик салоҳиятини ижтимоий тармоқларда фаол тарғиб қилмоқда.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш