Logo

Ўзбекистон туризм салоҳияти Москва халқаро аэропортида намойиш этилмоқда

Февраль 02, 2026. 11:53 • 2 дақ

435
Ўзбекистон туризм салоҳияти Москва халқаро аэропортида намойиш этилмоқда

МОСКВА, 3 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси томонидан Москвадаги “Домодедово” халқаро аэропортининг рўйхатдан ўтиш ва парвозларни кутиш залларида ўрнатилган мониторларда мамлакатимизнинг сайёҳлик ва маданий салоҳияти намойиш қилинди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Видеороликлардаги Ўзбекистоннинг бой маданий мероси, бетакрор архитектураси ва қадриятлари бутун дунёдан келган миллионлаб саёҳатчилар ва Россия аҳолисида катта қизиқиш уйғотди.

Ёрқин реклама кампаниялари туфайли Ўзбекистон мамлакатнинг бой маданий мероси ва қадимий тарихи билан қизиққан россиялик сайёҳлар орасида энг машҳур сайёҳлик йўналишлари ТОП-10 талигига киришга муваффақ бўлди.

2025 йил якунларига кўра, Россиядан сайёҳлар оқими 15 фоизга ўсиб, 984,4 минг ташрифга етди. Бу юртимиздаги диққатга сазовор жойлар ва туризм соҳасидаги имконияларга қизиқиш ортиб бораётганидан далолат.

Россиялик сайёҳлар Ўзбекистонга ташриф буюриш бўйича анъанавий равишда қўшни давлатлар Қозоғистон, Тожикистон ва Қирғизистондан келган меҳмонлардан кейин тўртинчи ўринни эгаллайди.

“Домодедово” халқаро аэропорти Москва шаҳрининг йирик ва асосий аэропортларидан бири бўлиб, йўловчилар оқими йилига 14 миллиондан ортиқ кишини ташкил этади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш