Ўмонда Ўзбекистоннинг маданий ва сайёҳлик салоҳияти намойиш этилди
Февраль 11, 2026. 15:57 • 38 сония
• 145МАСКАТ, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Ўмон пойтахтида “Ghars International Private School” хусусий мактаби билан ҳамкорликда юртимизнинг бой маданий мероси ва сайёҳлик салоҳиятини оммалаштиришга бағишланган халқаро маданият куни ўтказилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбирда Ўмон Таълим вазирлиги вакиллари, мактаб ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари иштирок этди.
Меҳмонлар миллий либослар, халқ ҳунармандчилиги буюмлари ва миллий таомлар билан таништирилди, бу эса Ўзбекистоннинг маданий хилма-хиллигини яққол кўрсатиш имконини берди.
Шунингдек, иштирокчиларга ўзбек тилида тайёрланган сайёҳлик қўлланмалари ва хариталар тақдим қилинди. Айниқса, элчихонамиз томонидан ташкил этилган Ўзбекистон “туризм бурчаги” меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Ташкилотчилар бундай тадбирлар мамлакатлар ўртасидаги дўстлик ва маданий алмашинувни мустаҳкамлашга ҳисса қўшишини, шунингдек, хорижий томошабинлар орасида Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналишларига қизиқишни оширишини таъкидладилар.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




