Logo

Куала-Лумпурда Самарқанд ва Малайзия шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

Апрель 06, 2026. 12:20 • 2 дақ

90
Куала-Лумпурда Самарқанд ва Малайзия шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди

КУАЛА-ЛУМПУР, 6 апрель. /“Дунё” АА/. Самарқанд вилояти ҳокими Адиз Бобоев бошчилигидаги делегация Малайзияда ташкил этилган “МАТТА Fair” йирик сайёҳлик кўргазмаси қатнашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси кўмагида ўтказилган ушбу кўргазмада туризм, санъат ва маданият соҳаси, сайёҳлик агентликлари, маҳаллий ва хорижий туркомпаниялар, дипломатик корпус вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Юртимиз делегация аъзолари уч кун давомида Малайзияда Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ва бой маданиятини кенг тарғиб қилди. Ташкил этилган ярмаркада Ўзбекистон Туризм қўмитаси ва республика туркомпаниялари миллий павильон билан қатнашди.

Тадбирлар доирасида делегация вакиллари Малайзия сайёҳлик компаниялари ассоциацияси раҳбарияти ҳамда ушбу мамлакатнинг миллий авиакомпанияси “Malaysian Airlines” бош тижорат директори Дерсениш Аресандиран билан учрашди. Мулоқот жараёнида Самарқанд ва Малайзия шаҳарлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш орқали сайёҳлар сонини янада ошириш масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, хориж томонига Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, Самарқанд вилоятидаги Имом Бухорий мажмуаси ва Тошкентда даги Ислом цивилизация маркази фаолияти ҳақида маълумот берилди.

“МАТТА Fair”да қатнашаётган республика туркомпаниялари томонидан Самарқанд, Бухоро вилоятлари ва Тошкент шаҳрининг туризм дастурлари, хусусан, “Маданий туризм”, “Зиёрат туризми”, “Гастротуризм” каби турпакетлар тарғиботи амалга оширилди.

Тадбир давомида томонлар икки мамлакат туроператорларининг тўғридан-тўғри ҳамкорлиги доирасида Самарқандга хорижий сайёҳлар, жумладан, малайзиялик меҳмонлар оқимини янада ошириш бўйича аниқ келишувларга эришди.

Кўргазма доирасида илк бор ўзбек гастротуризм имкониятини намойиш қилиш мақсадида Самарқанд палови тайёрланиб, тадбир иштирокчиларига тортиқ қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш