Logo

Ўзбекистон туризм имкониятлари Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўргазмада намойиш қилинди

Апрель 06, 2026. 09:00 • 2 дақ

213
Ўзбекистон туризм имкониятлари Екатеринбург шаҳрида бўлиб ўтган халқаро кўргазмада намойиш қилинди

ЕКАТЕРИНБУРГ, 6 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Бош консулхонаси дипломатлари Свердловск вилояти Урал туризм ассоциацияси томонидан ташкил этилган “Ёз–2026” (“Лето–2026”) халқаро кўргазмада иштирок этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазма давомида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари ҳақида маълумот берилиб, махсус буклет ва журналлар тарқатилди. Шунингдек, мамлакатимизда хорижий сайёҳлар учун яратилган қулай шарт-шароитлар, инфратузилма ва хавфсизлик чоралари ҳақида алоҳида тўхталиб ўтилди.

Тадбирда Ўзбекистон россиялик сайёҳлар учун жозибадор йўналиш экани таъкидланди. Хусусан, юртимиз нафақат бой тарихий ва маданий меросга эга туризм маркази, балки гастрономик, тиббиёт, спорт, аграр ва саноат туризми каби янги йўналишлар ҳам жадал ривожланаётгани қайд этилди.

Шунингдек ўқинг

Шу билан бирга, юртимизнинг турли ҳудудларида барпо этилган замонавий дам олиш масканлари, айниқса, тоғ-чанғи курортларининг жозибадорлиги ҳақида ҳам маълумотлар берилди.

Бундай тадбирлар Ўзбекистоннинг халқаро туризм бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаш ва хорижий сайёҳлар оқимини оширишга хизмат қилиши алоҳида эътироф қилинди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш