Logo

"Тошкент – Мадрид" йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари 2025 йил апрель ойида қайта тикланади

Декабрь 11, 2024. 11:11 • 2 дақ

202
"Тошкент – Мадрид" йўналиши бўйича тўғридан-тўғри ҳаво қатновлари 2025 йил апрель ойида қайта тикланади

МАДРИД, 11 декабрь. /"Дунё" АА/. Испания пойтахтида Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллигига бағишланган тадбир ҳамда мамлакатимиз сайёҳлик салоҳияти тақдимоти ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Тадбирда Испания ишбилармон доиралари ва сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этди.

Элчи Фаррух Турсунов ўз маърузасида, Ўзбекистон Конституциясининг мамлакатимиз шаклланиши ва ривожланишидаги ўрни ва аҳамияти, ушбу ҳужжат асос бўлган асосий тамойиллар, шунингдек, ўтган йили амалга оширилган конституциявий ислоҳотнинг мақсади ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Шунингдек ўқинг

Йиғилганларга сўнгги йилларда туризм соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий сайёҳлик компаниялари учун яратилган қулай шарт-шароитлар тўғрисида маълумот берилди. Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига алоҳида эътибор қаратилди.

2025 йил апрель ойидан бошлаб "Тошкент-Мадрид" йўналишидаги тўғридан-тўғри авиақатновлар қайта тикланиши ҳақидаги хабар мамнунлик билан қабул қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш