Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида янги туризм қишлоғи барпо этилди
Январ 05, 2026. 16:05 • 38 сония
• 310ТОШКЕНТ, 5 январь. /“Дунё” AA/. Янги йил арафасида Сурхондарё вилояти Бойсун туманидаги кўп асрлик тарих ва бой маданий меросга эга Сайроб маҳалласига расман “Туризм қишлоғи” мақомини тасдиқловчи сертификат топширилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
“Uzbektourism.uz” порталининг маълумотига кўра, минг йиллик тарихга эга Сайроб маҳалласи ўзининг бетакрор табиати, миллий урф-одатлари, анъанавий меъморчилиги ва бой маданий мероси билан маҳаллий ва хорижий сайёҳлар учун жозибадор ҳудуд ҳисобланади. “Туризм қишлоғи” мақомининг берилиши ҳудудда сайёҳлик инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ҳамда миллий қадриятларни асраб-авайлашга улкан ҳисса қўшади.
Сертификатни топшириш маросимида қайд этилганидек, мазкур ташаббус Сайроб маҳалласининг туризм салоҳиятини тўлиқ рўёбга чиқариш, ҳудудни мамлакатимиз туризм харитасида янада машҳур масканга айлантиришга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси




