Венгрияда Ўзбекистон сайёҳлик салоҳиятига бағишланган тақдимот ўтказилди
Сентябрь 14, 2025. 12:13 • 24 сония
• 62
БУДАПЕШТ, 14 сентябрь. /"Дунё" АА/. Венгрияда Ўзбекистон туристик салоҳиятига бағишланган тақдимот тадбири ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тақдимот Ўзбекистон элчихонаси томонидан "1000 Út" туристик компанияси билан ҳамкорликда уюштирилди. Унда Венгриянинг расмий, ижтимоий-сиёсий, эксперт ва бизнес доиралари вакиллари қатнашди.
Элчи Ойбек Шаҳавдинов ўз маърузасида иштирокчиларни мамлакатимизнинг сайёҳлик ва инвестиция салоҳияти билан таништирди. Ўзбекистонда тадбиркорлар, хорижий инвесторлар ва туристлар учун қулай шарт-шароитлар яратишга қаратилган ислоҳотларга тўхталиб ўтилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Наманган вилояти делегацияси хитойлик ишбилармонлар билан туризм бўйича келишувларга эришди
Малайзия сайёҳлик компаниялари билан туризм бўйича келишувларга эришилди
Будапештда Ўзбекистон туризм имкониятлари бўйича акция ўтказилди
Польшанинг Реда шаҳрида ўзбек туризм соҳаси эътироф қилинди
Немис экспертлари Ўзбекистондаги туризм имкониятларини юқори баҳолади