Logo

Люблянада Ўзбекистон–Словения Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

Ноябрь 21, 2025. 07:33 • 43 сония

106
Люблянада Ўзбекистон–Словения Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг илк йиғилиши бўлиб ўтди

ЛЮБЛЯНА, 20 ноябрь. /"Дунё" АА/. Словенияга Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов бошчилигидаги делегациянинг ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ташриф давомида қатор учрашувлар ташкил этилди. Жумладан, Любляна шаҳрида Ўзбекистон–Словения Ҳукуматлараро иқтисодий ҳамкорлик комиссиясининг биринчи йиғилиши ўтказилди.

Мулоқот жараёнида томонлар савдо, транспорт, қишлоқ хўжалиги, рақамли трансформация, таълим ва бошқа истиқболли йўналишларда ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Шунингдек, Лазиз Кудратов Словения Бош вазир ўринбосари, Ташқи ва европа ишлари вазири Таня Фаён билан учрашди. Музокараларда фармацевтика, логистика, критик минераллар бўйича кооперацияни ривожлантириш, ўзбек маҳсулотларини Европа Иттифоқи бозорига олиб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Делегация аъзолари Словения компаниялари билан қатор учрашувлар ўтказиб, рақамлаштириш, авиация, кадрлар тайёрлаш, фармацевтика, энергетика ва суғурта йўналишларида лойиҳаларни амалга ошириш бўйича келишувларга эришилди.

Тадбир якунида Комиссия йиғилиши баённомаси ҳамда икки давлат қишлоқ хўжалиги вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги Меморандум имзоланди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш