Қирғиз ОАВда Ўзбекистон Президенти ташаббусларига бағишланган мақола чоп этди
Ноябрь 18, 2025. 09:21 • 53 сония
• 74
БИШКЕК, 17 ноябрь /"Дунё" АА/. Қирғизистоннинг "Kaktus.media" нашрида "Мирзиёев Марказий Осиё иқтисодиёти ва қўшма инвестициялар салоҳиятини таърифлади" сарлавҳали мақола эълон қилинди, деб хабар бермоқда "Дунё АА" мухбири.

Материалда Ўзбекистон етакчисининг "Марказий Осиё янги давр остонасида" номли мақоласида илгари сурилган ташаббуслар ҳақида фикр билдирилган. Хусусан, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Марказий Осиёда барқарор иқтисодий тикланиш кузатилаётганини қайд этган. Сўнгги саккиз йилда минтақа давлатларининг умумий ялпи ички маҳсулоти 2,5 баробар ўсиб, ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 11 миллиард долларни ташкил қилган.
Нашрда ёзилишича, минтақа давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари янги ўсиш нуқтасига айланиб, инвестиция фондлари ташкил этилиб, саноат кооперацияси ва кичик бизнес ривожланмоқда.
Шунингдек, мақолада Марказий Осиё рақобат муҳитидан кооперацияга ўтаётгани ва бу мазкур минтақа иқтисодиётининг янги қиёфасини шакллантираётгани ижобий сифатланган. Бундай ҳамкорлик ёндашуви минтақани инвесторлар учун жозибали кўрсатиши таъкидланган.
"Иқтисодий муваффақиятга сиёсий барқарорлик ва давлатлар ўртасидаги ўзаро ишончли алоқаларсиз эришиб бўлмайди. Айнан шундай ишонч ва ҳамжиғатлик янги минтақавий ривожланиш моделининг асоси бўлиб хизмат қилади". – деб фикр билдирган "Kaktus.media" нашри.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди
Ҳалле шаҳрида меҳнат миграцияси масаласида учрашув бўлиб ўтди