Ҳалле шаҳрида меҳнат миграцияси масаласида учрашув бўлиб ўтди
Ноябрь 25, 2025. 12:08 • 2 дақ
• 51
ҲАЛЛЕ, 25 ноябрь. /"Дунё" АА/. Саксония-Анҳальт федерал ўлкасининг Ҳалле шаҳрида "GP Günter Papenburg" компанияси директори Ангела Папенбург билан учрашув ўтказилди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА мухбири.

Мамлакатимизнинг Германиядаги элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда иқтисодий ва суғурта компаниялари, Федерал меҳнат агентлиги, савдо-саноат палаталари, миграция масалалари бўйича масъул идоралар вакиллари иштирок этди.
Мулоқот жараёнида Ўзбекистоннинг Саксония-Анхальт ҳамда Қуйи Саксония федерал ўлкалари бўйича фахрий консули Ангела Папенбург мамлакатимиз билан муваффақиятли кечаётган ҳамкорлик алоқалари ҳақида батафсил тўхталиб ўтди. Бу борада малакали мутахассисларни касбга тайёрлаш бўйича ўз тажрибалари билан бўлишиб, тегишли тавсиялар берди.
Шунингдек, у жорий йилда немис компаниялари вакилларидан иборат иқтисодий делегациянинг мамлакатимизга амалга оширган ташрифи тафсилотлари ҳамда шу йил октябрь ойида Тошкентда бўлиб ўтган "BerufsEXPO – 2025" кўргазмасидаги фаол иштироки ҳақида ҳам сўз юритди.
Элчихона вакиллари юртимизда ҳукуматимиз томонидан миграция ва касбий таълим соҳасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, ёшларнинг тил ва касбий тайёргарлиги бўйича яратилаётган шароит ва имкониятлар тўғрисида маълумот берди.
Иштирокчилар учун "Ўзбекистондан малакали ишчиларни касбий таълим ва ишга жалб қилиш", "Университетлараро ҳамкорлик", "Саноат соҳасида ҳамкорлик", "Биродар шаҳарлар ҳамкорлигини йўлга қўйиш" каби мавзуларида гуруҳларга бўлинган ҳолда семинарлар ташкил этилди.
Ўзбекистоннинг фахрий консули 2026–2028 йилларда Андижон шаҳрида Германияда касбий таълим олиш ва ишлаш истагида бўлган талабгорлар учун тренинг маркази очишни мақсад қилганини маълум қилди. Шунингдек, 2026 йилда фармацевтика соҳаси бўйича немис компаниялари вакилларининг Ўзбекистонга ташрифи режалаштирилаётгани таъкидлади.
Тадбир меҳнат миграцияси соҳасида мамлакатимиз билан ҳамкорлик қилиш истагида бўлган немис компаниялари учун платформа вазифасини ўтади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Бокуда қийин аҳволга тушиб қолган юртдошимиз ватанга қайтарилди
Ўзбекистон дипломатларининг Канадага ташриф доирасида миграция масалалари муҳокама қилинди
Санкт-Петербургда ватандошлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича меморандум имзоланди
Қирғиз ОАВда Ўзбекистон Президенти ташаббусларига бағишланган мақола чоп этди