Данияда яшовчи ватандошларимиз учун сайёр консуллик қабули ўтказилди
Декабрь 17, 2025. 11:20 • 46 сония
• 285ОРХУС, 22 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонаси вакилларининг Даниянинг Орхус шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Унда дипломатлар ушбу шаҳарда ватандошларни бирлаштиришга қаратилган “Ўзбекистон ташаббуслари” уюшмаси фаолияти билан танишди.
Мазкур диаспора ташкилоти вакиллари билан унинг маданий-маърифий фаолияти, ёшлар ташаббуслари ва тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, маданий-туристик тадбирларни фаоллаштириш, ватандошларнинг интеллектуал салоҳиятини Ўзбекистон тараққиётига жалб қилиш, шунингдек, ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Мазкур уюшма вакиллари билан ҳамкорликда Орхус шаҳри ва унинг атрофида яшовчи ҳамюртларимиз иштирокида давра суҳбати ташкил этилди. Ватандошларга Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, хориждаги ватандошларни бирлаштириш, уларнинг муаммоларини ҳал этиш ва ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳақида маълумот берилди.
Ташриф доирасида ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилиб, тегишли консуллик-ҳуқуқий маслаҳат ва хизматлар кўрсатилди.
Учрашув якунида 2026 йилда амалга оширилиши режалаштирилган чора-тадбирлар бўйича келишиб олинди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Қозоғистоннинг Атирау вилоятидаги ватандошлар учун сайёр қабул ўтказилди
Лондонда “Тўмарис” аёллар жамоат бирлашмасининг бир йиллиги нишонланди
Красноярскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди



