Logo

Красноярскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

Декабрь 16, 2025. 12:39 • 2 дақ

126
Красноярскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди
Красноярскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди
Красноярскда меҳнат қилаётган ватандошлар учун сайёр консуллик қабули ташкил этилди

КРАСНОЯРСК, 23 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги бош консули Аслам Акбаров Красноярск шаҳрига ташриф буюриб, бу ерда меҳнат қилаётган ватандошлар учун навбатдаги сайёр консуллик қабулини ташкил этди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Учрашувда бош консул келгусида ҳам зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, ушбу минтақа ҳудудида уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишда ҳар қандай ёрдамга тайёр эканини билдирди.

Фуқароларимизга мамлакат қонун-қоидаларига риоя этиши, ҳуқуқлари бузилганда ёки юзага келаётган муаммоларни ўз вақтида ҳал этиш учун Ўзбекистон Бош консулхонасига зудлик билан мурожаат қилиши зарурлиги таъкидланди.

Мулоқот давомида юртдошларимизга йўқолган ҳужжатларни тиклаш, меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун патент олиш каби масалалар юзасида маълумот берилди. Ҳамюртларимизга паспорт ва ватанга қайтиш сертификатлари топширилди, йўқолган ва муддати ўтган паспортларни алмаштириш бўйича аризалар қабул қилинди, маҳаллий иш берувчи томонидан иш ҳақи тўлаш масаласи тезкорлик билан ҳал этилди.

Бош консулхона томонидан Сибир федерал округининг барча ҳудудларида, жумладан, Красноярскда мунтазам равишда ўтказилаётган бундай сайёр қабуллар юртдошларимиз томонидан ижобий қабул қилинмоқда. Таъкидланганидек, уларнинг Ўзбекистоннинг Новосибирск шаҳридаги Бош консулхонаси билан доимий алоқалари кўп жиҳатдан ватандошлар томонидан, хусусан, Россиянинг миграция қонунчилиги соҳасидаги қонунбузарликларнинг олдини олишга ёрдам бермоқда.

Консуллик қабули доирасида Красноярск ўлкаси “Халқлари дўстлиги” уйи директори Зоя Грудинага “Ватандошлар” жамоат фонди томонидан тақдим этилган ўзбек китоблари, ёрқин миллий либослар ва мусиқа асбоблари тантанали равишда топширилди.

Красноярск ўлкаси ўзбеклари минтақавий миллий-маданий мухторияти жамоат ташкилоти раиси Саитмурот Холжигитовга Красноярск ўлкаси ҳудудида ўзбек маданияти ва санъатини фаол тарғиб қилгани учун “Ватандошлар” жамғармаси раҳбариятининг ташаккурномаси тақдим этилди.

Бу Бош консулхона томонидан “Ватандошлар” жамоат фонди ва Ўзбекистон Миллатлараро муносабатлар ва хориждаги ватандошлар масалалари қўмитаси кўмагида ўтказилаётган иккинчи акциядир.

Ўз навбатида, Дўстлик уйи директори Зоя Грудина Бош консулхонага миннатдорлик билдириб, Красноярскдаги ўзбек диаспораси Ўзбекистон ва Красноярск ўлкаси ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг барча йўналишларида фаол иштирок этаётганини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Nargiza Saidaliyeva

nargiza@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш