Logo

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абу-Дабида БАА ички ишлар вазири ўринбосари билан музокара ўтказди

Декабрь 12, 2025. 18:50 • 44 сония

68
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Абу-Дабида БАА ички ишлар вазири ўринбосари билан музокара ўтказди

ТОШКЕНТ, 12 декабрь. /“Дунё” AA/. Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев БАА ички ишлар вазири ўринбосари Саид Абдуллоҳ аль-Сувайди билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, Саид Абдуллоҳ аль-Сувайди икки давлатлар ўртасида хусусан, хавфсизлик соҳасида йўлга қўйилган ҳамкорлик муносабатларини юқори баҳолади.

Томонлар ўртасида кибержиноятлар, терроризм, трансмиллий жиноятларга қарши курашиш, хавфсизлик ва ахборот технологиялари йўналишларида ҳамкорликда семинар-тренинг ва халқаро конференциялар муваффақиятли ўтказилиб келинаётганлигини алоҳида таъкидлади.

Ўзбекистон фуқароларини Амирликлар ҳудудига осонлаштирилган тартибда кириб келишлари учун “UAE Fast-track” платформаси ўзбек томонидан ижобий қабул қилинганлигини олқишлаб, уни тез фурсатларда жорий этишда зарур чоралар кўрилишини билдирди.

Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш, ноқонуний миграциянинг олдини олиш ва ушбу йўналишдаги ҳамкорликни кучайтириш мақсадида Абу-Дабидаги элчихонада Ички ишлар вазирлиги вакили тайинланиши ташаббусини тўлиқ қўллаб-қувватлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш