Logo

Ўзбекистон ва БАА ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик маслаҳатлашувлари ўтказиш бўйича келишувга эришилди

Декабрь 12, 2025. 17:12 • 1 дақ

57
Ўзбекистон ва БАА ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик маслаҳатлашувлари ўтказиш бўйича келишувга эришилди

ТОШКЕНТ, 12 декабрь. / “Дунё” AA/. Кеча Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон ташқи ишлар вазири ўринбосари Олимжон Абдуллаев БАА ташқи ишлар вазири ўринбосари Омар Убайд аль-Шамси билан учрашув ўтказди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат давомида томонлар ўртасида муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, сиёсий, савдо-иқтисодий, маданий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Омар Убайд аль-Шамси икки давлат раҳбарлари ўртасидаги самимий муносабатлар Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги алоқаларнинг асоси бўлиб хизмат қилаётганлигини таъкидлади.

Бу борада Ўзбекистон Президентининг жорий йилнинг январь ойида Амирликларга амалга оширган расмий ташрифини алоҳида таъкидлаб, у икки томонлама муносабатларни стратегик даражага олиб чиққанини қайд этди.

Учрашувда шу билан бирга, мамлакатлар ўртасида консуллик-ҳуқуқий масалалар бўйича фикр алмашилди.

Суҳбатдош Ўзбекистон фуқароларини Амирликлар ҳудудида истиқомат қилишлари учун барча зарур шароитларни яратиб беришда ҳамкорликка тайёрлигини маълум қилди.

Ташқи ишлар вазирликлари ўртасида консуллик маслаҳатлашувларни ташкил этиш бўйича таклифларни қўллаб-қувватлаб, бу борада томонлар ўртасида илк бор имзоланиши кутилаётган Англашув меморандуми Амирликлар томонига маъқуллигини ҳамда мазкур ҳужжатни яқин орада имзолашга тайёрлигини маълум қилди.

Маслаҳатлашувларнинг биринчи даврасини 2026 йилнинг 1-чорагида томонлар учун қулай фурсатларда ўтказиш ташаббусини илгари сурди. 

 

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш