Logo

Ўзбекистонлик мутахассислар Қатарда малака оширмоқда

Декабрь 12, 2025. 11:22 • 54 сония

50
 Ўзбекистонлик мутахассислар Қатарда  малака оширмоқда

ДОҲА, 12 декабрь. /“Дунё” AA/. Ўзбекистонлик мутахассислар Доҳа фан ва технологиялар университетида муҳандислик йўналиши бўйича малака оширмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўқув курсининг тантанали очилиш маросимда университет ректори доктор Салим Ан-Нуаймий, Ўзбекистон элчиси Ашраф Ходжаев ҳамда Прогрессив ислоҳотлар маркази директори Миршоҳид Асланов иштирок этиб, икки давлат ўртасидаги илмий-амалий ҳамкорлик шиддат билан ривожланаётгани ва бир қатор қўшма ўқув дастурлари йўлга қўйилаётгани ҳақида тўхталиб ўтди.

10 ойлик мазкур ўқув дастури Ўзбекистон Республикаси элчихонаси, Наманган вилояти ҳокимлиги, Прогрессив ислоҳотлар маркази ва Доҳа фан ва технологиялар университети ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Лойиҳа қатарлик шериклар томонидан ажратилган грант маблағлари ҳисобидан молиялаштирилган.

Дарслар университетнинг Касб-ҳунар кўникмалари марказида олиб борилмоқда. Ўзбекистонлик мутахассислар пайвандлаш, сантехника, электр ишлари ва умумий муҳандислик йўналишларида замонавий услублар асосида билим ва амалий кўникмаларини мустаҳкамлайдилар.

Курсларни муваффақиятли якунлаган касб усталари Наманган вилоятида ташкил этилаётган “Ўзбекистон–Қатар касбий кўникмалар маркази”да машғулотлар ўтиши режалаштирилган. Янги марказ битирувчилари халқаро даражада тан олинадиган сертификатларга эга бўлиб, АҚШ, Европа, Яқин Шарқ ва бошқа мамлакатларда меҳнат қилиш имкониятига эга бўлади.

 

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш