Logo

Ўзбекистон ва Германиянинг қўшма инвестициявий портфели 10 миллиард доллардан ошди

Февраль 12, 2026. 00:30 • 38 сония

101
Ўзбекистон ва Германиянинг қўшма инвестициявий портфели 10 миллиард доллардан ошди

ТОШКЕНТ, 12 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Берлинда Германия иқтисодий ишлар ва энергетика федерал вазири Катерина Райхе билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Германия федерал иқтисодий ишлар ва энергетика вазири Катерина Райхе хоним билан учрашишдан мамнунмиз, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. –Мамлакатларимиз ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликда жуда истиқболли ривожланиш динамикасини кузатмоқдамиз. Сўнгги йилларда товар айирбошлаш ҳажми икки баробарга ортди, қўшма инвестиция портфели 10 миллиард доллардан ошди ва “яшил” энергетика, саноат, муҳим хомашёлар ва ишчи кучининг ҳаракатчанлиги соҳасида ҳамкорлигимиз янада кенгаймоқда.

Биз савдо ва инвестициявий шерикликни фаоллаштириш ва келгусида икки томонлама бизнес тадбирлари олдидан аниқ лойиҳаларни ишлаб чиқишга келишиб олдик”.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш