ГФР Президенти Марказий Осиё давлатлари ТИВ раҳбарлари билан учрашди
Февраль 11, 2026. 23:50 • 49 сония
• 144
ТОШКЕНТ, 11 февраль. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Марказий Осиёнинг бошқа мамлакатлари ТИВ раҳбарлари билан биргаликда Германия Федерал Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер томонидан қабул қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
“Ҳамкасбларимиз билан бирга Германия Федератив Республикаси Президенти Франк-Вальтер Штайнмаер Жаноби Олийлари билан самарали учрашув ўтказдик. Алоқаларимизни мустаҳкамлаш ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдик, – деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг telegram-каналида. – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларининг самимий саломларини етказиб, Германиянинг Марказий Осиёга бўлган доимий қўллаб-қувватлаши учун миннатдорлик билдирдик.
Германиянинг минтақамизга нисбатан Европа Иттифоқи сиёсатини шакллантиришдаги роли муҳим аҳамиятга эга бўлиб, айниқса Марказий Осиё бўйича ЕИ Стратегияси каби ташаббуслар орқали бу яққол кўринади. Икки томонлама муносабатларимиз изчил ривожланиб бормоқда ва яшил тараққиёт, энергетика ҳамда таълим каби соҳаларда аниқ ҳамкорлик режалари мавжуд.
Илиқ меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдирамиз. Ўзбекистон–Германия муносабатлари барча йўналишларда кучли ижобий суръат билан ривожланишда давом этишига ишонамиз”.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси
