Хитойлик мутахассислар томонидан шифокорлар учун махсус тренинглар ташкил этилди
Апрель 27, 2026. 20:00 • 2 дақ
• 111ТОШКЕНТ, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Шанхай шаҳридаги Бош консулхонаси ташаббуси билан Ўзбекистон Миллий болалар тиббиёт маркази, Фудань университети болалар шифохонаси ҳамда “Future Smile Foundation” жамғармаси ҳамкорлигида ўзбекистонлик шифокорлар учун ихтисослаштирилган тренинглар ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Тадбир Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги ва “Future Smile Foundation” жамғармаси ўртасида 2025 йил август ойида имзоланган Ҳамкорлик меморандуми доирасида ўтказилди.
Машғулотлар ҳаёт фаолиятини таянч қўллаб-қувватлаш, шошилинч ёрдамнинг асосий кўникмалари, кенг тарқалган критик ҳолатларда сценарийларни симуляцион моделлаштириш каби асосий йўналишларни қамраб олди.
Дастур доирасида Фудань университети болалар шифохонаси делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюрди. Хитой томони юқори малакали мутахассислар иштирокини таъминлаб, ўқув-услубий қўлланмаларни тақдим этди.
Ташрифнинг ташкилий масалалари ва унга алоқадор харажатлар “Future Smile Foundation” жамғармаси томонидан қопланди. Жамғарма томонидан зарур ускуналар ва ўқув манекенларини етказиб берилди.
Тренинглар сўнггида иштирокчиларга махсус сертификатлар топширилди. Делегация ташрифи доирасида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигида музокаралар бўлиб ўтди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


