Logo

Ўзбекистон–Ироқ тадбиркор аёллари ўртасида янги иқтисодий келишувлар имзоланди

Январ 20, 2026. 12:01 • 38 сония

192
Ўзбекистон–Ироқ тадбиркор аёллари ўртасида янги иқтисодий келишувлар имзоланди

АЛ-КУВАЙТ, 21 январь. /“Дунё” АА/. Ироқ бизнес-делегациясининг Тошкентга ташрифи давомида Ироқ Ишбилармон аёллар кенгаши Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорлик шартномасини имзолади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ироқ Ишбилармон аёллар кенгаши раиси Шаза аз-Зухейрининг сўзларига кўра, Ироқ бизнес-делегациясининг Ўзбекистонга ташрифи давомида юқори даражали учрашув ва самарали мулоқотлар ўтказилди. Икки давлат ишбилармон аёллар ўртасида тўғридан-тўғри ҳамкорлик алоқалари ўрнатилди.

Жумладан, икки давлат тадбиркор аёллар ўртасида ҳамкорликни мустаҳкамловчи 2 та битим имзоланди. Бу мувозанатли шериклик ва тажриба алмашинувига асосланган иқтисодий ва инвестициявий алоқаларни кучайтиради.

“Биз ушбу ташриф ва бизнес-форум ўтказилишига масъул бўлганларга ажойиб ва профессионал ташкилотчилик учун миннатдорлик билдирамиз. Бу ташриф нафақат рамзий, балки амалий натижаларга бой бўлди, деб ҳисоблаймиз”, – деди Шаза аз-Зухейри

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш