Ўзбекистон етакчисининг Санкт-Петербургга ташрифи Покистон ОАВ нигоҳида
Декабрь 23, 2025. 16:44 • 2 дақ
• 111ИСЛОМОБОД, 24 декабрь. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “The World News” ва “The Diplomatic Insight” электрон нашрларида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига ташрифига оид мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Уларда Ўзбекистон етакчиси 21–22 декабрь кунлари Евроосиё Олий иқтисодий кенгашининг навбатдаги мажлисида кузатувчи мақомида ва МДҲ давлат раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этгани хабар қилинган.
“Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Санкт-Петербургдаги “Эрмитаж” давлат музейида МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди. Учрашувда жорий йилдаги биргаликдаги ишларнинг асосий якунлари сарҳисоб қилинди ва келгуси йил учун устувор вазифалар белгилаб олинди. Шунингдек, минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашилди”, – дейилган нашрларда.
Қайд этилишича, Ўзбекистон раҳбари ўзаро товар айирбошлашни ошириш учун янада қулай шароитлар яратиш, транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, ўзаро инвестициялар ўсишини рағбатлантириш ва кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш, энергетика ва рақамлаштиришда шерикликни мустаҳкамлаш, фан, таълим, маданият ва санъат соҳаларида қўшма лойиҳаларни кенгайтириш, шунингдек, ҳудудлар ўртасида узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш муҳимлиги таъкидлади.
Шунингдек, Покистон оммавий ахборот воситалари Россияга амалий ташриф доирасида Н.А.Римский-Корсаков номидаги Санкт-Петербург давлат консерваториясида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга Лев Толстой номидаги Халқаро тинчлик мукофотини топшириш маросими бўлиб ўтгани ҳақида ёзган.
“Ушбу мукофот инсонпарварлик ғояларига садоқатни ифодалаши ва Марказий Осиёни тинчлик, фаровонлик ҳамда бунёдкорлик маконига айлантириш йўлидаги умумий ҳиссанинг эътирофидир. Биродар Ўзбекистон, Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги саҳифа очилиши уч мамлакат халқларининг сиёсий иродаси, ўзаро ишонч ва яхши қўшничиликка интилиши туфайли содир бўлди”, – деб урғулаган Покистон ОАВ.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
“OIC Journal”: Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларидаги ҳар бир тошда узоқ тарих мужассам
Россиянинг “Первый канал”ида Самарқанд ҳақида махсус кўрсатув намойиш этилди
“Al-Diplomasi” АА Ўзбекистонда кўргазма саноати ривожланаётганини ёритди

