Logo

Япония йирик савдо тармоқларида илк бор Ўзбекистон анори сотувга чиқди

Декабрь 25, 2025. 12:13 • 2 дақ

188
Япония йирик савдо тармоқларида илк бор Ўзбекистон анори сотувга чиқди
Япония йирик савдо тармоқларида илк бор Ўзбекистон анори сотувга чиқди
Япония йирик савдо тармоқларида илк бор Ўзбекистон анори сотувга чиқди
Япония йирик савдо тармоқларида илк бор Ўзбекистон анори сотувга чиқди
Япония йирик савдо тармоқларида илк бор Ўзбекистон анори сотувга чиқди

ТОКИО, 25 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон Президентининг Японияга расмий ташрифи арафасида илк маротаба Ўзбекистонда етиштирилган анор Япония бозорига кириб борди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон анори дунёдаги энг йирик гипермаркет савдо тармоқларидан бири ҳисобланган “COSTCO” гипермаркетлари орқали япон истеъмолчиларига таклиф этилмоқда.

“COSTCO” компанияси дунё бўйлаб 800 дан ортиқ омборхона шаклидаги гипермаркетларга эга бўлиб, 10 миллионлаб истеъмолчига хизмат кўрсатади ва 350 минг нафарга яқин ходим фаолият юритади. Компания жаҳоннинг энг йирик чакана савдо тармоқларидан бири ҳисобланади. “COSTCO” маҳсулотларни танлашда қатъий сифат, хавфсизлик ва таъминот занжири талабларига амал қилиши билан машҳур бўлиб, тармоққа кириш маҳсулот етказиб берувчилар учун юқори ишонч ва халқаро нуфуз белгиси ҳисобланади.

Экспорт жараёнлари доирасида “Quva-Agro Star” МЧЖ томонидан 2025 йил якунига қадар 50 тонна анор етказиш режалаштирилган.

Шу билан бирга, Япониянинг энг йирик гипермаркет савдо тармоқларидан бири бўлган “AEON” компанияси билан ҳам ҳамкорлик бўйича келишувга эришилган. Ушбу ҳамкорлик натижасида ўзбек анорининг сотув географияси янада кенгайиб, 2026 йил февраль ойига қадар экспорт ҳажмини 100 тоннага етказиш кўзда тутилмоқда.

2026 йилнинг якунига қадар ўзбек анорининг Японияга экспорт ҳажмини 700 тоннага етказиш режалаштирилган. Мазкур экспорт операцияларида Япония томонидан импорт қилувчи корхона сифатида “Washing Trading” компанияси иштирок этмоқда.

Ушбу лойиҳа Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг халқаро бозорларда рақобатбардошлигини ошириш, миллий брендни тарғиб қилиш ҳамда мамлакат экспорт салоҳиятини кенгайтириш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Шу билан бирга, жорий йил ноябрь ойидан бошлаб Япониянинг “AEON” савдо тармоғи дўконларида илк бор Ўзбекистон узуми сотуви ҳам йўлга қўйилган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш