Кувайтда Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди
Сентябрь 30, 2024. 16:37 • 2 дақ
• 225
АЛ-КУВАЙТ, 30 сентябрь. /"Дунё" АА/. Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонасида мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Тантанали маросимда Кувайтнинг етакчи бизнес ва оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳамда ушбу давлатда меҳнат қилаётган юртдошларимиз қатнашди.
Иштирокчиларга жорий йил Ўзбекистон мустақиллигининг 33 йиллиги мамлакатимизда хорижда кенг нишонланаётгани, мустақилликнинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти, истиқлол йилларида миллий ўзбек давлатчилиги қайта тикланганлиги, янги тарихий даврга қадам қўйилгани таъкидланди.
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳнамолигида юртимизда барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида республиканинг жаҳон ҳамжамиятидаги мавқеи янада юксалиб бораётгани қайд этилди.
Мамлакатимизда бозор муносабатларига асосланган иқтисодий ўзгаришлар натижасида Янги Ўзбекистон хорижий давлатлар, шу жумладан, кўрфаз араб мамлакатлари учун жозибали масканга айланаётгани урғуланди.
Жорий йил Ўзбекистон ва Кувайт ўртасидаги икки томонлама алоқалар сезиларли даражада мустаҳкамлангани ва турли даражалардаги делегациялар алмашинуви фаоллашгани маълум қилинди. Хусусан, шу йилнинг сўнгги 7 ой давомида Ўзбекистон ва Кувайт ТИВ раҳбарлари тўрт маротаба учрашгани, уларда икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлари муҳокама қилингани қайд этилди.
Тадбир иштирокчиларига, шунингдек, 27 октябрь куни бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва халқ депутатлари Кенгашлари сайлови ҳақидаги ҳам маълумот берилди.
Ўзбекистон тарихида биринчи марта парламент қуйи палатаси депутатлари сайлови аралаш сайлов тизими, яъни мажоритар-пропорционал тизим асосида ўтказилиши қайд этилди. Жорий сайловларни ўтказиш учун 11 мингга яқин сайлов участкаси очилганлиги, шулардан 56 таси 39 хорижий давлатда ташкил этилгани таъкидланди.
Байрам кечаси якунида йиғилганлар учун ўзбекона дастурхон ёзилиб, миллий таомлар улашилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги кенг шодиёна қилинди
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги Германия пойтахтида кенг тантана қилинди
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги Япония пойтахтида кенг нишонланди
Ҳиндистон пойтахтида Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 33 йиллиги кенг нишонланди
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги Қирғизистоннинг Ўш шаҳрида тантана қилинди