Logo

Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги Япония пойтахтида кенг нишонланди

Сентябрь 30, 2024. 09:03 • 3 дақ

780
Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги Япония пойтахтида кенг нишонланди

ТОКИО, 29 сентябрь. /"Дунё" АА/. Токио шаҳридаги "New Otani" меҳмонхонасида Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган расмий қабул маросими ўтказилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси томонидан ташкил этилган тадбирда Япония парламенти ва ҳукумати аъзолари, иқтисодий, сиёсий, эксперт, академик, туризм, маданий-гуманитар соҳалар вакиллари, Токио шаҳрида аккредитациядан ўтган дипломатик корпус, шунингдек, кунчиқар мамлакатда таҳсил олаётган ва ишлаётган ватандошлар, "Tourism EXPO Japan 2024" халқаро туризм кўргазмасида иштирок этиш мақсадида ташриф буюрган Туризм қўмитаси раиси бошчилигидаги делегация вакиллари иштирок этди. 


Тадбир аввалида япониялик санъаткорлар томонидан япон миллий чолғу асбоби "кото"да басталанган икки давлат мадҳиялари ижро этилди.


Қабул маросимини Ўзбекистон элчиси Мухсинхўжа Абдураҳмонов қутлов нутқи билан очиб берди. Элчи бу йил мамлакатимиз мустақиллигининг 33 йиллиги "Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!" номли бош ғоя асосида кенг нишонланаётганини таъкидлади. Дипломатик миссия раҳбари Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилган кенг кўламли ислоҳотлар, юртимиз ижтимоий ҳаётининг барча жабҳаларида эришилаётган ютуқлар ва янгиланишлар, шунингдек, Япония билан бугунги кунда ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, туризм ва маданий-гуманитар соҳаларда кенгайиб бораётган ўзаро яқин муносабатлар ҳақида алоҳида тўхталди.


Япония Ташқи ишлар вазирлиги Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатлари бўйича махсус вакил Ишикава Масаки ушбу мамлакат ТИВ раҳбари Камикава Ёко йўллаган табригини ўқиб эшиттирди.


Япония парламенти депутати, Япония парламентининг Ўзбекистон билан дўстлик лигаси ижрочи директори Кейсуки Сузуки ўз нутқида, Япония Ўзбекистонни Марказий Осиё минтақасидаги стратегик шерик давлат сифатида кўриши таъкидланиб, икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий, сиёсий, маданий-гуманитар соҳалардаги алоқаларни ривожлантиришдан манфаатдор экани таъкидланди.


Япониянинг етакчи озиқ-овқат ишлаб чиқарувчи "Ajinomoto Co., Ltd." компания озиқ-овқат департаменти бош менеджери Такахико Эзаки Ўзбекистонга бўлган қизиқиши янада ошганини билдирди ва компаниянинг катта вице-президенти Ёшитеру Масайни Ўзбекистонга ташрифини ишлаб чиқилишини маълум қилди.


Расмий тадбир давомида Япониянинг "Toshiba" халқаро фонди билан ҳамкорликда Президент мактаблари тизими учун грант асосида тақдим қилинган китобларни қабул қилиб олиш маросими ҳам ўтказилди.


Байрам кечасининг маданий қисмида Хоразм вилояти санъат усталари иж этилган ўзбек миллий куй ва қўшиқлар  барчага хушкайфият улашди.


 Шунингдек, "Heisei Project Inc." компанияси президенти Масуда Юмико  ва Ўзбекистоннинг "Сonglomerate studio" компанияси  билан ҳамкорликда тасвирга олинаётган "Енгилмас, Токиога йўл" фильми ҳақида ва унинг ноябрь ойидаги премьераси тўғрисида маълумот берди.


Бундан ташқари, мамлакатимиз элчихонаси ташаббуси билан таниқли япон фотографи Жин Акино ва Ўзбекистон маданияти ва туризми жамияти билан ҳамкорликда илк маротаба ўтказилган "Ўзбекистон япон сайёҳлари нигоҳида" номли фотосуратлар танлови якунлари эълон қилинди. Шунингдек, мазкур танловда тақдим этилган  15 та энг юқори баҳоланган расмлар намойиш этилди.


Тадбир доирасида юртимиз ҳунармандчилик маҳсулотлари, мевалари, таниқли дизайнер Ҳамида Иноятова томонидан тайёрланган ўзбек миллий кийимлари намойиши ҳам ташкил қилинди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш