Logo

Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги кенг шодиёна қилинди

Октябрь 06, 2024. 14:39 • 53 сония

2533
Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги кенг шодиёна қилинди

АБУ-ДАБИ, 6 октябрь. /"Дунё" АА/. Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз уч йиллигига бағишланган тантанали тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё" АА мухбири.

Ўзбекистон элчихонаси, Дубайдаги Бош консулхона ва фаол ватандошлар ҳамкорлигида ташкил этилган байрам тадбирида Амирликлар томонидан Адлия вазири Абдулла бин Султан бин Авад Ал Нуайми расмий меҳмон сифатида қатнашди. Шунингдек, тадбирда БАА вазирлик ва идоралари, дипломатик корпус, ҳамкор ташкилотлар раҳбарлари ҳамда ватандошлар иштирок этди. 

Байрам тадбири бошланиши олдидан Ўзбекистон ва БАА давлат мадҳиялари ижро этилди.

Элчи Абдулазиз Аққулов ўз табрик нутқида, мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги етти йилда Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли демократик, ҳуқуқий ҳамда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар хусусида сўзлаб берди. Шунингдек, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг ҳар қачонгидан жадал ва самарали ривожланаётгани урғуланди.

Ўзбекистондан ташриф буюрган таниқли санъат усталари Шуҳрат Воҳидов, Ўктам Ҳакимов ва Шуҳрат Дарё ижросидаги ўзбек миллий ва замонавий куй-қўшиқлар йиғилганларга байрамона кайфият бағишлади.

Тадбир давомида мамлакатимиз туризм салоҳиятига оид видеороликлар намойиш этилди, миллий қадриятларимизни акс эттирган тақдимот материаллари ва озиқ-овқат маҳсулотлари кўргазма ташкил этилди.

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш