Латвиялик тадбиркорлар билан қўшма бизнес лойиҳалар амалга оширилади
Декабрь 21, 2025. 11:38 • 2 дақ
• 233
РИГА, 24 декабрь. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Латвиядаги элчихонаси томонидан икки давлат ўртасида иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида тадбир ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Ушбу тадбирда Латвиянинг 30 га яқин ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
Чет эллик тадбиркорлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, савдо ва тадбиркорликни ривожлантириш, эркин иқтисодий ва индустриал зоналар имкониятлари билан таништирилди. Хорижий инвесторлар учун амалдаги имтиёзлар ва преференциялар, мамлакат ҳудудларида саноат, қишлоқ хўжалиги, энергетика, инфратузилма, логистика ва хизматлар соҳаларида амалга оширилаётган инвестиция лойиҳалари хусусида маълумот берилди.
Тақдимот давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида амалга оширилаётган иқтисодиётни рақамлаштириш, транспорт ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини модернизация қилиш, инновацион тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга қаратилган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари ҳам ёритиб берилди. Мамлакатда очиқлик, рақобатбардошликни ошириш ва халқаро ҳамкорлик, хорижий ҳамкорлар билан узоқ муддатли шерикликни кенгайтиришга йўналтирилган янги муҳит шаклланаётгани таъкидланди.
Тадбирнинг алоҳида қисми Ўзбекистоннинг туристик имкониятларига бағишланди. Вакилларимиз юртимизда маданий-маърифий, тарихий, гастрономик туризмни ривожлантириш имкониятлари, туристик инфратузилма ва миллий туристик маҳсулотни халқаро бозорларда намойиш қилишга қаратилган лойиҳалар ҳақида тўхталиб ўтди.
Латвия ишбилармон доиралари вакиллари транспорт ва логистика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларни Европага экспорт қилиш ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик масалаларига катта қизиқиш билдирди. Ўзбекистон ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ўртасида транзит йўналишларини ривожлантириш, Латвиянинг порт, темир йўл ва авиация инфратузилмасидан фойдаланиш, юк ташиш, мультимодал соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Тадбир якунида 2026 йил март ойида латвиялик тадбиркорлардан иборат бизнес-миссиянинг Ўзбекистонга ташрифи бўйича келишувга эришилди. Ушбу ташриф доирасида тўғридан-тўғри ишбилармонлик алоқаларини ўрнатиш, савдо-иқтисодий, инвестициявий ва туристик соҳаларда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Белградда Ўзбекистон–Сербия Ишбилармонлар кенгашини тузиш масаласи муҳокама қилинди
Берлинда Ўзбекистоннинг минерал-хомашё салоҳияти тақдим этилди
Польша билан қишлоқ хўжалиги соҳасида қатор келишувларга эришилди
Ўзбекистон ва Туркия савдо айланмасини 5 миллиард долларга етказмоқчи
Польшанинг етакчи компаниялари билан ҳамкорлик бўйича дастлабки келишувларга эришилди