Logo

Белградда Ўзбекистон–Сербия Ишбилармонлар кенгашини тузиш масаласи муҳокама қилинди

Декабрь 23, 2025. 09:15 • 31 сония

155
Белградда Ўзбекистон–Сербия Ишбилармонлар кенгашини тузиш масаласи муҳокама қилинди

БЕЛГРАД, 24 декабрь. /“Дунё” АА/. Белградда мамлакатимиз элчиси Ойбек Шахавдинов ва Сербия Савдо-саноат палатаси раиси ўринбосари Милица Кандич ўртасида учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ҳамда икки мамлакатнинг тегишли ташкилотлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди.

Мулоқот чоғида Сербия компанияларининг қўшма бизнес-форумларда иштирок этиш режалари тасдиқланди ва иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадида қўшма Ишбилармонлар кенгашини ташкил этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашув якунлари бўйича мулоқотни давом эттириш ва қўшма ташаббусларни амалий даражада мувофиқлаштириш бўйича келишувга эришилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш