Лондонда ўзбек ижодкорининг шахсий кўргазмаси намойиш қилинди
Декабрь 02, 2025. 12:29 • 28 сония
• 114ЛОНДОН, 2 декабрь. /“Дунё” АА/. Лондон шаҳрида ҳамюртимиз, нуфузли ва истеъдодли ижодкор Азиза Қодирийнинг “Play Nice” номли шахсий кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Кўргазма Ўзбекистон ва Британия ўртасидаги маданият йўналишларида ҳамкорлик алоқаларини янада жадаллаштириш ҳамда республиканинг амалий санъатини кенг тарғиб этиш мақсадида ташкил этилди.
Тадбирда таниқли санъатшунослар, дизайнерлар ҳамда ушбу мамлакатда истиқомат қилаётган Ўзбекистонлик ватандошлар фаол иштирок этди. Лойиҳада ҳар бир асар товуш, саҳналаштириш ва ўзбек ҳунармандчилиги орнаментларини сунъий интеллект билан уйғунлаштирган ҳолда тақдим этилган.
Кўргазма иштирокчиларда жуда катта таассурот қолдирди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди
“Анна Герман қўшиқлари” фестивалида юртдошларимиз совриндор бўлди
Таниқли ўзбек пианиночиси Германияда навбатдаги концерт дастурини намойиш этди

