“Анна Герман қўшиқлари” фестивалида юртдошларимиз совриндор бўлди
Декабрь 06, 2025. 15:18 • 57 сония
• 92ВАРШАВА, 7 декабрь. /“Дунё” АА/. Польшада “Анна Герман қўшиқлари” XII Халқаро фестивали бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Варшава шаҳридаги Польша тарихи музейида бўлиб ўтган ушбу халқаро фестивалда 500 дан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Ўзбекистон делегациясидан – Хамидулла Турдиқулов ва Аурика Боймирзаева иштирокчи бўлиб, Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъат институти профессори Дильфуза Заитова ҳакамлар ҳайъати аъзоси сифатида иштирок этди.
Тадбир ташкилотчиси, Польша аёллар лигаси ассоциацияси раҳбари Альдона Михаляк сўзга чиқиб, Анна Германнинг Хоразм вилояти билан боғлиқ хотиралари, ҳаёти ва ижоди ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.
Фестивалда юртимиз вакиллари Анна Герман репертуаридаги қўшиқларни маҳорат билан ижро этиб, томошабинлар олқишига сазовор бўлди.
Концерт миллий санъатимиз, ўзига хос мусиқамиз, нафис анъанавий рақслар ва ўзбек маданиятининг бетакрор намуналарини намойиш этиш учун ажойиб платформа бўлди.
Тадбир давомида томошабинларга Ўзбекистоннинг тарихий ва маданий диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот берувчи флаерлар тарқатилди. Хорижлик меҳмонлар Ўзбекистоннинг қадимий анъаналари ва бой туристик салоҳиятининг ўзига хослигини қайд этди.
Ўзбекистон вакилларининг фаол иштироки Польшанинг номдор телеканалларида ҳам кенг ёритилди.
Танлов якунларига кўра, Хамидулла Турдиқулов биринчи ўринни, Аурика Боймирзаева эса учинчи ўринни қўлга киритди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Германия пойтахтида ўзбек сўзаналари кўргазмаси ташкил этилди
Польшада “Аёл қисмати” ўзбек фильми премьераси бўлиб ўтди
Таниқли ўзбек пианиночиси Германияда навбатдаги концерт дастурини намойиш этди
Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нуфузли “Prix Avicenne” мукофотига сазовор бўлди


