Logo

Лондондаги Ўзбекистон элчихонасида ватандошлар учун флористика санъати намойиши ўтказилди

Апрель 22, 2026. 17:00 • 53 сония

154
Лондондаги Ўзбекистон элчихонасида ватандошлар учун флористика санъати намойиши ўтказилди
Лондондаги Ўзбекистон элчихонасида ватандошлар учун флористика санъати намойиши ўтказилди
Лондондаги Ўзбекистон элчихонасида ватандошлар учун флористика санъати намойиши ўтказилди
Лондондаги Ўзбекистон элчихонасида ватандошлар учун флористика санъати намойиши ўтказилди

ЛОНДОН, 22 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистон элчихонасида флористика ва гул композициялари яратиш бўйича ватандошлар учун маҳорат дарси ташкил этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Тўмарис” аёллар уюшмаси билан ҳамкорликда ўтказилган ушбу тадбирда иштирокчиларга флористика санъати, гулларни танлаш ва уйғунлаштириш асослари ҳамда ўзига хос гулдасталар яратишнинг замонавий ёндашувлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маҳорат дарсининг амалий қисмида иштирокчилар олган билимларини амалда қўллаш имконига эга бўлиб, турли хил гул композицияларини тайёрлашда фаол иштирок этди.

Тадбир самимий ва дўстона руҳда ўтиб, иштирокчиларга ўзаро тажриба ва ижодий ғоялар алмашиш учун имконият яратди.

Учрашув якунида бу каби ташаббуслар хотин-қизларнинг ижодий салоҳиятини юзага чиқариш ва уларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этишга хизмат қилиши қайд этилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш