Logo

ТИВ Владикавказдаги мудҳиш ҳодиса бўйича маълумот берди

Апрель 17, 2026. 20:54 • 53 сония

84
ТИВ Владикавказдаги мудҳиш ҳодиса бўйича маълумот берди

ВЛАДИКАВКАЗ, 17 апрель. /“Дунё” АА/. Хорижий оммавий ахборот воситаларида Россиянинг Владикавказ шаҳрида юз берган портлаш натижасида вафот этган Ўзбекистон фуқароси ҳақида турли маълумотлар тарқатилмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги консуллик-ҳуқуқий департаменти мазкур мудҳиш ҳодисага аниқлик киритди.

Юртимизнинг Ростов-Дондаги бош консулхонаси маълум қилишича, шу йилнинг 17 апрель куни Владикавказ шаҳрида чиқинди контейнерларини юклаш пайтида портлаш содир бўлган.

Ҳодиса натижасида коммунал хизмати ходими бўлиб ишлаган Ўзбекистон фуқароси Ж.А. (1980 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган) воқеа жойида вафот этган.

Ваколатхона ушбу вазиятни алоҳида назоратга олган. Ҳозирги вақтда воқеа юзасидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Ростов-Дондаги бош консулхона ватандошимизнинг жасадини Ўзбекистонга қайтариш бўйича керакли чораларни кўрмоқда.

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш