Logo

Россиянинг Хабаровск ўлкасида ўзбек миллий қадриятлари тарғиб қилинди

Апрель 21, 2026. 10:02 • 2 дақ

67
Россиянинг Хабаровск ўлкасида ўзбек миллий қадриятлари тарғиб қилинди
Россиянинг Хабаровск ўлкасида ўзбек миллий қадриятлари тарғиб қилинди
Россиянинг Хабаровск ўлкасида ўзбек миллий қадриятлари тарғиб қилинди
Россиянинг Хабаровск ўлкасида ўзбек миллий қадриятлари тарғиб қилинди

КОМСОМОЛЬСК-АМУР, 21 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Владивостокдаги Бош консулхонаси томонидан Россиянинг Комсомольск-Амур шаҳрида Наврўз умумхалқ байрами нишонланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

350 нафардан ортиқ киши иштирок этган тадбирда ушбу ҳудудда ишлаётган ва ўқиётган ватандошлар, миллий-маданий марказлар вакиллари, шаҳар маъмурияти ҳамда маҳаллий аҳоли қатнашди

Учрашувда Бош консулхона дипломатлари ва “Ватандошлар” жамоат фонди раиси Одилжон Сатторов сўз юритиб, инсон ва табиат ўртасидаги уйғунлик, атроф-муҳитга эҳтиёткор муносабат ва миллий қадриятларни асраб-авайлаш муҳимлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчиларга Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги ҳамкорлик алоқалари ҳақида ҳам маълумот берилди. Икки давлат ўртасида савдо ҳажми йил сайин ошиб бораётгани қайд этилди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг иқтисодий, инвестициявий, туризм ва таълим соҳаларидаги имкониятлари ҳақида сўз юритилди.

Ўзбекистондан келган санъаткорларнинг ижод намуналари тадбирга кўтаринки руҳ бағишлади. Театрлаштирилган саҳна кўринишлари намойиш этилиб, уларда миллий анъаналар, меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик ғоялари акс эттирилди. Келин салом, лапар ва бошқа халқ оғзаки ижоди намуналари томошабинларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбир доирасида ўзбек миллий кураши бўйича мусобақа ҳам ўтказилди. Бу маҳаллий аҳоли ва ватандошлар ўртасидаги дўстликни янада мустаҳкамлади.

Бундан ташқари, миллий либослар, ҳунармандчилик ва амалий санъат буюмлари кўргазмаси ташкил этилди. Меҳмонларга ўзбек миллий таомлари палов, сумалак ва сомса тортиқ қилинди.

Тадбир якунида иштирокчилар бундай байрамлар халқлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатликни кучайтиришини таъкидлаб, ташкилотчиларга миннатдорлик билдирди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш