Японияда ўқиётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди
Апрель 21, 2026. 09:00 • 58 сония
• 112ТОКИО, 21 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари Чиба фармацевтика коллежига ташриф буюриб, ушбу таълим муассасасида таҳсил олаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.
Мулоқот чоғида талабаларга юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ҳамюртларни қизиқтирган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида ёшларни бузғунчи ва бошқа салбий ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш мақсадида улар ўртасида ҳушёрликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Дипломатлар Японияда бўлиш қоидалари, маҳаллий маданият ва анъаналарнинг ўзига хос хусусиятларини аниқ мисоллар ёрдамида тушунтириб берди.
Учрашув якунида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг Токиодаги дипломатик ваколатхонаси, жумладан, консуллик бўлими фаолияти ҳамда ватандошларга кўрсатилаётган бошқа хизматлар ҳақида маълумот берилди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси

