Logo

Японияда ўқиётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди

Апрель 21, 2026. 09:00 • 58 сония

92
Японияда ўқиётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди
Японияда ўқиётган ватандошлар билан суҳбат ўтказилди

ТОКИО, 21 апрель. /“Дунё” АА/. Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси вакиллари Чиба фармацевтика коллежига ташриф буюриб, ушбу таълим муассасасида таҳсил олаётган ватандошлар билан суҳбат ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мулоқот чоғида талабаларга юртимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ҳар томонлама камол топиши учун қулай шарт-шароитлар яратиш, хориждаги фуқароларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар ҳақида тўхталиб ўтилди. Ҳамюртларни қизиқтирган долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди.

Мулоқот давомида ёшларни бузғунчи ва бошқа салбий ғоялар таъсирига тушиб қолишдан асраш мақсадида улар ўртасида ҳушёрликни ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Дипломатлар Японияда бўлиш қоидалари, маҳаллий маданият ва анъаналарнинг ўзига хос хусусиятларини аниқ мисоллар ёрдамида тушунтириб берди.

Учрашув якунида иштирокчиларга Ўзбекистоннинг Токиодаги дипломатик ваколатхонаси, жумладан, консуллик бўлими фаолияти ҳамда ватандошларга кўрсатилаётган бошқа хизматлар ҳақида маълумот берилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш