Ўзбек миллий маданияти Данияда намойиш этилди
Апрель 15, 2026. 16:26 • 2 дақ
• 230КОПЕНГАГЕН, 15 апрель. /«Дунё» АА/. Копенгаген шаҳрида жойлашган Дания техника университетида “Туркий халқлар маданияти кечаси” бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА корреспонденти.
Мазкур тадбир доирасида ушбу мамлакатда фаолият кўрсатаётган диаспора ташкилотимиз - “Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси томонидан “Ўзбекистон мданияти ва санъати” стенд-тақдимоти ташкил этилди.
“Ушбу кўргазмани мамлакатимизнинг Стокгольм шаҳридаги элчихонаси “Ватандош” жамоатчилик фонди ва “Ҳунарманд” уюшмасининг кўмагида ўтказдик”, – деди унинг ташкилотчиси, уюшма раҳбари Маърифат Акбарова.
Даниялик жамот вакиллари, университет профессор-ўқитувчилари ва талабаларни тўплаган ушбу тадбирда Ўзбекистон тарихи, тили ва маданияти ҳақида ҳам фикр юритилди.
Кечанинг ижодий қисмида “Ўзбек ташаббуслари” уюшмаси фаоллари Маърифат Акбарова ва Зулфизар Ахмедова томонидан ўзбек миллий нақшлари асосида чинни-керамика идишларга расм чизиш (декоратив керамика) бўйича креатив маҳорат дарси ташкил этилди.
“Мана шундай мастер-класс машғулотлари орқали биз данияликларга ўзбек миллий ҳунармандчилиги, санъати ва маданиятининг бой ва ранг-баранг меросини намойиш этишни ният қилдик”, – деди диаспора вакиллари.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси



