Logo

Покистон матбуоти: Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатлар тобора кенгайиб бормоқда

Март 04, 2026. 10:45 • 2 дақ

77
Покистон матбуоти: Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатлар тобора кенгайиб бормоқда
Покистон матбуоти: Ўзбекистон билан икки томонлама муносабатлар тобора кенгайиб бормоқда

ИСЛОМОБОД, 4 март. /“Дунё” АА/. Покистоннинг “Daily Financial Times” ва “The Daily Morning News” газеталари ҳамда “Мetro-Мorning” электрон нашрида “Ўзбекистон ва Покистон дўстлик кўприкларини мустаҳкамламоқда” сарлавҳали мақолалар эълон қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Нашрларда Ўзбекистон мустақиллигининг илк кунларидаёқ Покистон бу тарихий воқеани катта ҳаяжон билан қарши олгани таъкидланган. Муаллиф Ўзбекистон Ташқи сиёсий тадқиқотлар ва халқаро ташаббуслар маркази эсперти Бекзод Алимжонов Покистонга қилган сафарим давомида ушбу самимий муносабатни ҳис қилгани ҳақида ёзган. Мамлакатларимиз ўртасидаги географик масофага қарамай, маънавий яқинликни, покистонлик дўстларимизнинг қувончларимизга шерик бўлиб, қийин пайтларда ҳам елкадош бўлишга тайёр эканини яққол сездим.

Унинг таъкидланишича, Ўзбекистон ва Покистон халқларини янада яқинлаштиришда Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг муштарак мероси алоҳида аҳамият касб этади. Ушбу умумий мерос анъаналаримиз, тилларимиз ва маданий дунёқарашимиздаги ўхшашликларга замин яратган.

Читайте также

“Мамлакатлар ўртасидаги икки томонлама муносабатлар изчил равишда кенгайиб бориб, 2021 йилда стратегик шериклик даражасига кўтарилди. Бу эса муносабатлар чуқурлашиб бораётгани, ҳамкорлик қамрови кенгайгани ва янги йўналишлар қўшилаётганининг ёрқин ифодасидир”, – дейилган материалларда.

Шунингдек, нашрларда, сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги дўстона муносабатларнинг изчил мустаҳкамланишида икки давлат раҳбарлари — Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон Бош вазири Шаҳбоз Шарифнинг қатъий сиёсий иродаси ҳамда улар ўртасида шаклланган ишончли ва конструктив мулоқот муҳим ўрин тутаётгани алоҳида эътироф этилган.

“Хусусан, сўнгги ўн йиллик давомида Ўзбекистон ва Покистон сиёсий мулоқотни ривожлантириш, савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида ҳамкорликни кучайтириш, маданий-гуманитар алмашинувларни фаоллаштириш ҳамда минтақавий ва халқаро масалалар бўйича мувофиқлашувни мустаҳкамлаш йўналишларида сезиларли ютуқларга эришди. Бугунги кунда расмий Тошкент ва Исломобод ўртасидаги муносабатлар яхши қўшничилик, ўзаро ишонч ва манфаатларга ҳурмат тамойиллари асосида изчил ривожланмоқда”, – дея урғулаган муаллиф.

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш