Logo

Тошкент-Қозон темир йўл қатнови қайта тикланди

Декабрь 25, 2025. 15:41 • 53 сония

82
	Тошкент-Қозон темир йўл қатнови қайта тикланди
	Тошкент-Қозон темир йўл қатнови қайта тикланди
	Тошкент-Қозон темир йўл қатнови қайта тикланди
	Тошкент-Қозон темир йўл қатнови қайта тикланди

ТОШКЕНТ, 25 декабрь. /“Дунё” АА/. 21 декабрь куни Тошкент-Қозон йўналиши билан Ўзбекистондан йўлга чиққан поезд Қозон шаҳрининг марказий вокзалига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Мазкур воқеа Татаристон оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилди. Хусусан, поезднинг келиши ҳақида “Татарстан 24” телеканали, “РЖД-Партнёр” ва “Татар-информ” ахборот агентликлари, шунингдек, Татаристон Транспорт ва йўл хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Пойтахтимизни Татаристон маркази билан боғловчи ушбу темир йўл қатнови ҳафтасига бир марта амалга оширилади. Поезд Тошкентдан якшанба куни жўнаб кетиб, чоршанба куни Қозон шаҳрига етиб боради. Қайтиш йўналишида эса поезд Қозон шаҳридан пайшанба куни йўлга чиқиб, якшанба куни Тошкентга етиб келади.

Шунингдек, поезд қатнови давомида Россиянинг Оренбург, Самара ва Ульяновск вилоятларидаги темир йўл бекатларида тўхтаб ўтади.

Жами 7 та вагондан иборат бўлган ушбу йўналишдаги поезд 342 нафар йўловчига мўлжалланган.

Тошкент–Қозон–Тошкент темир йўл қатновининг қайта тикланиши икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада ривожлантириш, фуқаролар учун транспорт логистикаси соҳасида қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда туризм салоҳиятини оширишга хизмат қилади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Samandar Xodjiyev

samandar@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Xo‘jabek Nematilloxonov

xojabek@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш