Logo

Япония ОАВ: Ўзбекистон Япониянинг иқтисодий хавфсизлиги учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда

Декабрь 23, 2025. 19:53 • 1 дақ

157
Япония ОАВ: Ўзбекистон Япониянинг иқтисодий хавфсизлиги учун тобора муҳим аҳамият касб этмоқда

ТОКИО, 25 сентябрь. /“Дунё”АА/. Япониянинг етакчи “NHK” телерадиокомпаниясида давлатимиз раҳбарининг Япониянинг энг йирик корпорациялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашуви якунларига бағишланган махсус сон намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япониянинг йирик корпорациялари ва молия институтлари раҳбарлари билан учрашгани ва Япония хусусий секторини Ўзбекистоннинг ўта муҳим минерал ресурслар тармоғини ривожлантиришга сармоя киритишга чақиргани маълум қилинади.

Хабарга кўра, ушбу тадбир икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган бўлиб, унда Ўзбекистон ва Япониянинг давлат органлари ҳамда ишбилармон доираларининг 150 га яқин вакили иштирок этди.

Таъкидланишича, Япония делегациясига раҳбарлик қилган иқтисодиёт, саноат ва савдо вазири Рёсей Аказава Япония хусусий сектор ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистоннинг барқарор ривожланишига ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирган.

Кўрсатувда Ўзбекистонда фаолият юритаётган япон компаниялари ўзларининг жорий лойиҳалари ва режалари ҳақида маълумот берилгани, улар орасида қайта тикланувчи энергия манбалари, шунингдек, минерал ресурсларни қидириш ва ўзлаштириш соҳасидаги лойиҳалар алоҳида ўрин эгаллагани ҳам қайд этилган.

Шунингдек, минтақа бой минерал ресурслар ва энергия захираларига эга эканлиги, Марказий Осиё, жумладан, Ўзбекистон Япониянинг иқтисодий хавфсизлиги учун тобора муҳим аҳамият касб этаётгани алоҳида урғуланган.

Default Avatar

Материал муаллифи

Zebo Meliyeva

zebo@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Адилбек Каипбергенов

editor1@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Maftuna Rajabbayeva

maftuna@dunyo.info

Default Avatar

Материал муаллифи

Zilola Ahmedova

zilola@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш