Ўзбекистон расмий равишда дунёдаги энг нуфузли метрология келишувига қўшилди
Декабрь 04, 2025. 15:27 • 2 дақ
• 171
ТOШКЕНТ, 4 декабрь. /“Дунё”/. Ўзбекистон Президенти “Халқаро метрик Конвенцияга Ўзбекистон Республикасининг қўшилиши ҳақида”ги қонунни имзолади, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур ҳужжатнинг қабул қилиниши Ўзбекистонга расмий равишда дунёдаги энг нуфузли метрология келишуви – 1875 йилда тузилган Халқаро метрик Конвенциянинг тўлақонли иштирокчисига айланишига замин яратди.
Мамлакатимизнинг ушбу Конвенцияга қўшилиши – Халқаро тарози ва ўлчовлар бюроси (BIPM)нинг тўлақонли аъзоси мақомини олиши ва бу орқали эса мамлакатимиздаги ўлчашлар бирлигини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш имконига эга бўлди. Қолаверса, бу ҳужжат Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнида техник тўсиқларни камайтириш ва миллий сифат инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштиришда муҳим манбаа ҳисобланади.
Бундан ташқари, аъзолик бизга қуйидаги имкониятларни яратади:
• Ўзбекистоннинг халқаро консультатив қўмиталар (CIPM CCs) ва BIPM лабораториялари фаолиятида тўлақонли иштирок этиши;
• миллий мутахассисларнинг BIPM қошида малака ошириши ва стажировкаларда иштирок этиши;
• халқаро савдо жараёнларида техник тўсиқларни камайтириш;
• миллий маҳсулотларнинг халқаро бозорда рақобатбардошлигини ошириш;
• инвесторлар ва халқаро ташкилотлар ишончини кучайтириш;
• экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва сифати халқаро тасдиқланган ўлчов натижаларидан фойдаланиш;
• Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги кўрсаткичларини яхшилаш;
• BIPM барча йиғилишларида иштирок этиш ва овоз бериш ҳуқуқига эга бўлиш, BIPM сайловларига номзод илгари суриш имконияти.
Ушбу қонун мамлакатимизда аниқ ва ишончли ўлчаш амалиётини халқаро мезонларга мос ҳолда ривожлантириш, метрология соҳасидаги барқарор ўсишни таъминлаш ҳамда Ўзбекистоннинг глобал ҳамжамиятдаги нуфузини оширишга хизмат қилади.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Сўнгги янгиликлар
Барчаси
Мавзуга оид
Рақамли маҳсулотлар истеъмолчилари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди
«Прокуратура тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди