Logo

Сингапур 2030 йилгача СИ тадқиқотларига бир миллиард Сингапур долларидан ортиқ сармоя киритади

Январ 26, 2026. 16:44 • 1 дақ

131
Сингапур 2030 йилгача СИ тадқиқотларига бир миллиард Сингапур долларидан ортиқ сармоя киритади

ТОШКЕНТ, 26 январь. /“Дунё” АА/. Сингапур ҳукумати миллий салоҳиятни мустаҳкамлаш ва мамлакатнинг глобал рақобатбардошлигини ошириш мақсадида 2030 йилгача сунъий интеллект соҳасидаги давлат тадқиқотларига бир миллиард Сингапур долларидан ортиқ (тахминан 779 миллион АҚШ доллари) сармоя киритишни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

“Reuters” агентлиги маълумотларига кўра, молиялаштириш устувор йўналишларга, жумладан, масъулиятли ва ресурсларни тежайдиган сунъий интеллект (СИ)ни ишлаб чиқиш, кадрларни тайёрлаш ва ривожлантириш – олий ўқув юртигача бўлган даражадан тортиб илмий-педагогик кадрларгача йўналтирилади.

Қайд этилишича, маблағларнинг бир қисмини иқтисодиётнинг турли тармоқларида СИ технологияларини жорий этиш ва амалда қўллашга кўмаклашувчи имкониятларни шакллантиришга йўналтириш режалаштирилган.

Ушбу ташаббус Сингапурнинг СИ соҳасига давлат инвестициялари сериясини давом эттиради. Хусусан, 2024 йилда мамлакат давлат ва хусусий секторларда сунъий интеллект инновацияларини қўллаб-қувватлаш учун юқори самарали ҳисоблаш ресурсларини ривожлантиришга 500 миллион Сингапур доллари ажратилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Дунё” АА Ўзбекистонда сунъий интеллектдан фойдаланиш билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишни назарда тутувчи қонун қабул қилингани ҳақида хабар берган эди. Ҳужжат СИни ривожлантиришнинг ҳуқуқий асосларини шакллантириш ва фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, бу қатор хорижий мамлакатларда амалга оширилаётган умумжаҳон амалиёти ва ёндашувларига мос келади.

“Reuters” агентлиги сурати

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo AA

dunyo@dunyo.info

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш