Logo

Индонезия пойтахти марказий экранларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш етилмоқда

Март 14, 2026. 15:00 • 2 дақ

77
Индонезия пойтахти марказий экранларида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳияти намойиш етилмоқда

ЖАКАРТА, 14 март. /“Дунё” АА/. Индонезия пойтахтида Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини жамоат транспорти инфратузилмаси орқали тарғиб қилишга қаратилган реклама кампаниясининг янги босқичи бошланди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Ушбу кампания доирасида марказий метро бекатларида жойлашган рақамли LED экранлар воситасида Ўзбекистоннинг маданий-тарихий мероси, зиёрат туризми салоҳияти ва замонавий туристик инфратузилмасини намоён этувчи “Visit Uzbekistan – Homeland of Imam Bukhari” ягона бренди остида тайёрланган видеоконтент намойиши ташкил этилди.

Тарғибот кампанияси Жакарта шаҳридаги метро тизимидаги йирик транспорт хабларидан бири ҳисобланган “Blok M BCA” ҳамда “Dukuh Atas” бекатларида жорий йил февраль-апрель ойлари давомида амалга оширилади. Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятига оид материаллар ушбу бекат платформаларида жойлашган рақамли экранларда намойиш этилади.

Контентда Самарқанд, Бухоро ва бошқа тарихий шаҳарлар, ислом цивилизациясига оид ёдгорликлар, табиий манзаралар ҳамда мамлакатнинг туристик инфратузилмаси акс эттирилган.

Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, январь-июнь ойлари давомида Жакарта марказида жойлашган “Grand Indonesia” савдо мажмуаси фасадидаги LED экранларда “Visit Uzbekistan – Homeland of Imam Bukhari” ягона бренди остида тайёрланган видеоконтент намойиш этилиб келинмоқда.

Реклама кампаниясини кенгайтириш бўйича ҳамкор ташкилот билан ўтказилган музокаралар натижасида Жакарта шаҳрининг марказий кўчасида жойлашган “Indonesia Stock Exchange Building” кўп қаватли офис биноси олд қисмида жойлашган “IDX Front LED” экранида тарғибот материалларини март-июнь ойлари давомида қўшимча равишда намойиш этишга келишилди. Тарғибот 10 мартдан бошланди.

Шунингдек ўқинг

Ушбу кампания Индонезияда Ўзбекистоннинг сайёҳлик ва зиёрат салоҳиятини тарғиб қилиш бўйича кенг қамровли дастурнинг бир қисми бўлиб, аудиторияни максимал даражада қамраб олиш учун рақамли ва ташқи оммавий ахборот воситаларини бирлаштиради.

 

 

 

Default Avatar

Материал муаллифи

Dunyo1

dunyo1@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш