Жанубий Кореяда Ўзбекистон таълим соҳаси намойиш қилинди
Январ 13, 2026. 08:15 • 39 сония
• 82СЕУЛ, 13 январь. /“Дунё” АА/. Жанубий Кореянинг Кёнгидо провинцияси Таълим бошқармаси ташаббуси билан “Марказий Осиё давлатлари таълим соҳасида ҳамкорлик форуми” ўтказилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.
Мазкур форум доирасида Ўзбекистон Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги вакиллари юртимизда мактаб таълими соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида тақдимот намойиш қилди.
Тақдимотда умумтаълим тизимини модернизация қилиш, ўқув жараёни сифатини ошириш, педагог кадрлар салоҳиятини ривожлантириш, инклюзив таълимни жорий этиш масалалари ҳақида маълумот берилди.
Шунингдек, глобал ва кўп маданиятли таълим йўналишларида амалга оширилаётган ишлар, халқаро ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ташаббуслар ёритилди.
Форум Корея Республикаси ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида мактаб таълими соҳасидаги ҳамкорлик натижаларини муҳокама қилиш, илғор тажриба алмашиш ҳамда келгусидаги қўшма лойиҳалар учун амалий мулоқот майдони сифатида хизмат қилиши таъкидланди.
Telegram каналига обуна бўлинг
Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!
Барчаси


