Logo

Мадридда Ўзбекистон­-Испания етакчи компаниялари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

Март 04, 2026. 10:00 • 3 дақ

205
Мадридда Ўзбекистон­-Испания етакчи компаниялари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Мадридда Ўзбекистон­-Испания етакчи компаниялари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди
Мадридда Ўзбекистон­-Испания етакчи компаниялари иштирокида бизнес-форум бўлиб ўтди

МАДРИД, 4 март. /“Дунё” АА/. Мадрид шаҳрида ўтказилган Ўзбекистон–Испания бизнес-форумда мамлакатимизнинг инвестиция ва экспорт салоҳияти кенг намойиш этилди, деб хабар бермоқда “Дунё” АА мухбири.

Бизнес-форум давомида икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари ўртасида “B2B” форматида турли учрашувлар ташкил этилди. Унда Ўзбекистон элчиси Фаррух Турсунов Ўзбекистон–Испания ўртасида савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг мурожаатини ташқи ишлар вазири маслаҳатчиси Мунира Аминова ўқиб эшиттирди.

Испания томонидан сўзга чиққан Иқтисодиёт, савдо ва бизнес вазирлигининг Европа, Осиё ва Океания бўйича бош директори ўринбосари Лаура Хариё ва Савдо палатасининг халқаро директори Микаэла Пикассо Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришдан манфаатдорлигини алоҳида таъкидлади.

Форум давомида Испания ва Ўзбекистоннинг етакчи компаниялари вакиллари фаол иштирок этди.

Ишбилармонлик дастури доирасида Ўзбекистон ҳақидаги видеоролик намойиш этилиб, иқтисодий соҳа йўналишида махсус тақдимотлар ўтказилди. Иштирокчиларга мамлакатимизнинг инвестициявий ва саноат салоҳияти, жумладан, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, саноат зоналарини ривожлантириш ва хорижий инвесторлар учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар тақдим этилди.

Ўзбекистоннингтегишли вазирликлари ҳамда Самарқанд, Тошкент ва Андижон вилоятлари вакиллари онлайн форматда инвестициявий ва иқтисодий имкониятларига бағишланган тақдимот намойиш қилди. Офлайн тарзда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Зафар Йўлдошев Ўзбекистон агросаноат мажмуаси салоҳияти ҳақида маъруза қилди.

Испания томонидан етакчи компаниялар – “Almar Water Solutions” вице-президенти Арансасу Менсия, “New Greenhouse Projects” тижорат директори Мигель Ринкон ва “Feeding Systems” ижрочи директори Франциско Вилор тақдимот ўтказиб, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш бўйича аниқ ташаббусларни илгари сурди.

Читайте также

Хусусан, “Almar Water Solutions” Самарқанд вилоятида сув тозалаш мажмуасини қуриш лойиҳасини, “New Greenhouses Projects S.L.” Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларида юқори технологияли иссиқхоналарни ташкил этиш ташаббусини, “Enhol Grupo” эса энергетика ва барқарор ривожланиш соҳаларида ҳамкорлик истиқболларини тақдим этди.

Шунингдек, форумда Испаниянинг банк-молия сектори (Santander Bank), энергетика (Enhol Grupo), соғлиқни сақлаш ва тиббиёт (World Health Management ва Gedepsa), қишлоқ хўжалиги ва туризм (Greenhouses Project, Viveros Veron ва Iberoquinoa), сув таъминоти (Almar Water Solutions ва Grupo COX Assets) каби турли соҳаларда фаолият юритувчи етакчи компаниялари раҳбарлари ва вакиллари иштирок этди.

Бундан ташқари, транспорт машинасозлиги (CAF – ҳаракатланувчи таркиб ва темир йўл техникасини ишлаб чиқариш), саноат ва экологик ускуналар (IMABE – қайта ишлаш ва чиқиндиларни бошқариш соҳасидаги ечимлар), энергетика ва саноат муҳандислиги (GLOBALTEC), электр мобиллигини ривожлантириш (AEDIVE – электр транспорти инфратузилмаси), экологик ва инновацион технологиялар (Syneox), телекоммуникация тизимлари ва жамоат хавфсизлиги ечимлари (Telltronic) компаниялари иштирок этди.

Мазкур компаниялар Ўзбекистонда транспорт инфратузилмасини модернизация қилиш, энергия тежамкор ва экологик барқарор ечимларни жорий этиш, чиқиндиларни қайта ишлаш, электр транспорти ва рақамли алоқа тизимларини ривожлантириш йўналишларида инвестиция лойиҳаларини амалга оширишга қизиқиш билдирди.

Форум доирасида сув инфратузилмаси, агросаноат мажмуи, энергетика, аквакультура ва экологик тоза технологияларни қўллаш соҳаларидаги истиқболли ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбир якунида B2B форматида музокаралар ўтказилиб, Испанияга қуритилган мевалар, дуккакли экинлар, ёнғоқлар ва бошқа озиқ-овқат маҳсулотларини етказиб бериш бўйича ҳамкорлик ҳужжатлари ва экспорт шартномаси имзоланди.

Томонлар икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги инвестициявий шерикликни янада чуқурлаштириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтиришдан ўзаро манфаатдор эканини таъкидлади.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш