Logo

Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Канжу шаҳрида маданият ва туризмга бағишланган кўргазмада иштирок этди

Май 10, 2026. 10:25 • 3 дақ

99
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Канжу шаҳрида маданият ва туризмга бағишланган кўргазмада иштирок этди
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Канжу шаҳрида маданият ва туризмга бағишланган кўргазмада иштирок этди
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Канжу шаҳрида маданият ва туризмга бағишланган кўргазмада иштирок этди
Ўзбекистон Жанубий Кореянинг Канжу шаҳрида маданият ва туризмга бағишланган кўргазмада иштирок этди

КВАНЖУ, 10 май. /“Дунё” АА/. Кванжу шаҳрида Корея Республикаси Маданият, спорт ва туризм вазирлиги қошидаги Осиё маданияти миллий маркази (NACC) ташаббуси билан маданият ва сайёҳликка бағишланган “How Fun 12” халқаро кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Кўргазмада Жанубий Кореяда фаолият юритувчи хорижий дипломатик ваколатхоналар, халқаро ташкилотлар, шунингдек, ижтимоий, маданий ва ижодий тузилмалар вакиллари иштирок этди.

Тадбир доирасида Ўзбекистон элчихонаси томонидан мамлакатимизнинг тарихи, маданияти, урф-одатлари, санъати ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган кенг кўламли кўргазма ташкил этилди. Шунингдек, икки давлат ўртасидаги дўстона алоқаларни акс эттирувчи материаллар намойиш қилинди.

Ўзбекистоннинг бой маданий мероси ва туризм салоҳиятини ёритувчи китоблар ва қўлланмалар, миллий либослар, ҳунармандчилик, зардўзлик, ёғоч ўймакорлиги ва ипакчилик маҳсулотлари ҳамда халқ амалий санъати намуналари экспозициядан ўрин олди.

Тадбир давомида ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган Самарқанд, Бухоро ва Хива шаҳарларининг тарихий меъморий ёдгорликлари, замонавий сайёҳлик масканлари ҳамда мамлакатнинг турли ҳудудларидаги туризм объектлари ҳақида фотосурат ва видеоматериаллар тақдим этилди. Шу билан бирга, ўзбек халқининг урф-одатлари, миллий таомлари ва маданий мероси ҳақида батафсил маълумот берилди.

Тадбир иштирокчилари Ўзбекистоннинг бой маданияти ва санъатини юқори баҳолаб, ўз таассуротларини билдирди:

Шунингдек ўқинг

– Замонавий Ўзбекистон ҳамда унинг халқи маданияти ва тарихи билан танишиш мен учун жуда қизиқарли бўлди, – деди тадбир иштирокчиси Пак Сонг Хи. – Айниқса, мамлакатларимиз маданияти ва урф-одатларидаги ўхшашликлар мени ҳайратга солди. Ушбу кўргазма Ўзбекистоннинг туризм салоҳиятини Жанубий Кореяда кенг тарғиб қилишга хизмат қилади, деб ўйлайман.

“NACC” халқаро ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи О Хён Хва ҳам тадбир ҳақида ўз фикрларини баён этди:

– Мазкур фестиваль Жанубий Корея фуқароларига Ўзбекистоннинг бой тарихи ва маданиятини кўргазмали тарзда таништириш имконини берди. Мамлакатларимиз ўртасидаги алоқалар қадимги Ипак йўли давридан буён давом этиб келмоқда. Тадбир иштирокчилари Ўзбекистон ҳақида кўплаб янги маълумотларга эга бўлди, – деди у.

Фестивалда қатнашган маҳаллий иштирокчилардан бири ушбу тадбир ҳақида ўз таассуротлари билан ўртоқлашди:

– Ўзбекистонлик дўстларим таклифи билан ушбу тадбирда иштирок этдим. Жанубий Кореяда таҳсил олаётган ўзбекистонлик дўстларим билан кўп бор мамлакатингиз маданияти, миллий таомлари ва анъаналари ҳақида суҳбатлашганмиз. Бугунги кўргазма эса эшитганларимни ўз кўзим билан кўриш имконини берди. Келгусида албатта Ўзбекистонга саёҳат қиламан, – деди у.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш