Logo

Ўшда ўтказилган халқаро танловда ўзбек талабалари мутлақ ғолиб бўлди

Апрель 26, 2026. 16:00 • 2 дақ

599

ЎШ, 27 апрель. /“Дунё” АА/. Ўш давлат университетида “Дунё халқлари маданият кунлари” халқаро кўрик-танлови ва кўргазмаси бўлиб ўтди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА мухбири.

Тадбирда Ўш шаҳрида фаолият юритаётган Қозоғистон, Россия ва Ўзбекистон консуллик идоралари дипломатлари, Туркиянинг Баликесир университети делегацияси, жамоатчилик вакиллар, ОАВ ходимлари, хорижлик талабалар ва профессор-ўқитувчилар иштирок этди.

Кўрик-танлов доирасида хорижий талабалар ўз мамлакатларининг миллий кийимлари, чолғу асбоблари, таомлари, халқ амалий санъати намуналари, бадиий-мусиқий чиқишларини тақдим этди.

Жами 18 давлат, жумладан, Испания, Ҳиндистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Япония, Россия, Қозоғистон, Жанубий Корея, Саудия Арабистони, Франция, Туркия ва Хитой маданияти кенг намойиш қилинди.

Ўзбекистонлик талабалар жамоасига кўргазма тайёрлаш учун Ўзбекистоннинг Ўш шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан миллий кийимлар, чолғу асбоблари ва ҳунармандчилик намуналари етказиб берилди.

Ҳакамлар ҳайъати аъзоси, Қирғизистон халқлари ассамблеясининг жанубий вилоятлар бўйича координатори Бердикул Караев маданиятлар ўртасидаги дўстлик ва ҳамжиҳатлик ҳақида фикр билдириб, маданият инсонларнинг дунёқараши ва қадриятларини акс эттиришини таъкидлади.

Якуний натижаларга кўра ўзбек талабалари жамоаси 18 та жамоа орасида 1-ўринни эгаллади. Вакилларимиз “Энг яхши миллий рақс” номинациясида ҳам ғолиб бўлди. Умумий ҳисобда тадбирнинг мутлақ ғолиби деб топилди.

Ғолиб жамоага университет раҳбарияти ва ҳамкор ташкилотлар томонидан эсдалик совғалари, пул мукофотлари ҳамда Тошкент шаҳрига саёҳат йўлланмалари топширилди.

Default Avatar

Материал муаллифи

Ҳасан Мўминов

muminov@dunyo.uz

Telegram каналига обуна бўлинг

Барча янгиликлар ва янгиланишлардан биринчилардан бўлиб хабардор бўлинг!

Каналга ўтиш